Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
ДБҚ Баёноти: Божхона институтида ўқув жараёни давом этмоқда
1648
Жорий йил 10-сентябрь куни айрим интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти курсантларидан пахта йиғим терим мавсумига кўнгилли асосда жалб этиш бўйича “тилхат”лар олинганлиги тўғрисида асоссиз ва сохта маълумотлар тарқатилган.
ДБҚ Баёноти: Божхона институтида ўқув жараёни давом этмоқда

Бугунги кунда Божхона институтида ўқув жараёни тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув режа асосида узилишларсиз давом этмоқда. Институт курсантларини пахта йиғим терим мавсумига жалб этиш бўйича бирор бир буйруқ қабул қилинмаган. Барча шахсий таркиб ўқув жараёнида тўлиқ иштирок этмоқда.

 

11.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг