Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган “Туркманистон – Ўзбекистон чегарасидан махфий юклар олиб ўтилмоқда” сарлавҳали хабарга муносабат билдиради
2825
Жорий йилнинг 23 октябрь куни Интернет тармоғидаги бир нечта сайтлар томонидан “Туркманистон – Ўзбекистон чегарасидан махфий юклар олиб ўтилмоқда” сарлавҳаси остида хабарлар эълон қилинди.
Давлат божхона қўмитаси оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган “Туркманистон – Ўзбекистон чегарасидан махфий юклар олиб ўтилмоқда” сарлавҳали хабарга муносабат билдиради

Ушбу хабарларда гўёки Туркманистонга тегишли 4 та юк автотранспорт воситаси “Фароб” (Туркманистон) ва “Олот” (Ўзбекистон) чегара пунктлари орқали ҳаракатланаётганлиги, уларнинг юк ҳужжатларида “текшириш тақиқланади” деб ёзилганлиги ҳамда товарлар божхона текширувларидан ўтказилмаётганлиги қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари амалга оширилганда, ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслиги маълум бўлди.

Таъкидлаш жоизки, чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган барча автотранспорт воситалари амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари асосида замонавий назорат-техник воситаларини қўллаган ҳолда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 1007-сонли Қарорига мувофиқ, Давлат чегараси орқали ўтадиган барча шахслар, транспорт воситалари ва товарлар чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказилиши шартлиги белгиланган.

23.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг