Она тилимиз – миллатимиз тимсоли
Маданий-маърифий тадбирлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинганлигининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Қарори мустақил юртда истиқомат қилаётган ҳар бир фуқаро зиммасига юксак масъулият юклайди. Дарҳақиқат, қарорда қайд этилганидек, қадимий, ўз нуфузига эга бўлган қадрдон она тилимиз миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсолидир.