Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ядровий ва радиоактив материалларни ноқонуний айланувини олдини олиш божхоначилар олдида турган муҳим вазифалардан биридир
2161
Ядровий ва радиоактив материалларни ноқонуний айланувини олдини олиш юзасидан мамлакатимизда дунёнинг ривожланган давлатлари билан ҳамкорликда муайян ишлар олиб борилмоқда.
 Ядровий ва радиоактив материалларни ноқонуний айланувини олдини олиш божхоначилар олдида турган муҳим вазифалардан биридир

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳамда АҚШнинг Энергетика вазирлиги ўртасида “Ядровий ва радиоактив материалларни ноқонуний айланувини олдини олиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида”ги Меморандуми қабул қилинган. Унинг доирасида чегара божхона постларини радиация назорати қурилмалари билан таъминлаш ва ходимларнинг мазкур техникалар билан ишлаш малакасини ошириш бўйича тизимли  саъй ҳаракатлар  олиб борилмоқда.

Хусусан, Давлат божхона қўмитаси Божхона институтининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультетида ташкил этилган ўқув курси ҳам шу мақсадга қаратилган бўлиб, унда замонавий техникалардан самарали фойдаланиш, уларни соз ҳолда ишлашини таъминлаш масалаларига асосий эътибор қаратилди.

Шунингдек, ўқув курсида АҚШ Энергетика вазирлигининг Радиацион материалларини аниқлаш  бошқармаси инструкторлари томонидан “МАК-РК2 радиацион назоратнинг мобил комплексларини операторлар томонидан эксплуатация қилиш” ҳамда “МАК-РК2 радиацион назоратнинг мобил комплексларини операторлар томонидан эксплуатация қилиш” мавзусида ўқув машғулотлари ўтказилди.

Унда божхона органлари таркибий тузилмаларидан 23 нафар ходимлар иштирок этиб, техник қурилмаларни қўллаган ҳолда радиация материалларини аниқлаш борасида назарий ва амалий билимларга эга бўлишди.

Шунингдек, ўқув курси иштирокчиларига радиацион назоратнинг комплексларини соз ҳолатда ишлашини таъминлаш, уларга сифатли техник хизмат кўрсатиш борасида ҳам зурурий кўникмалар берилди.

16.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг