Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция – жамият кушандаси
1297
Бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Жамият тараққиёти кушандаси бўлган ушбу иллатга қарши курашиш борасида божхона органларида ҳам кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Коррупция – жамият кушандаси

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси “Наманган” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлар ҳамда божхона расмийлаштируви мутахассислари иштирокида “Коррупция – жамият кушандаси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда бошқарманинг Ўз хавфсизлик гуруҳи ходими Ҳ.Ҳасанов сўзга чиқиб, тадбиркорлар ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва фуқароларнинг таклифларини қабул қилиш мақсадида бошқармада “Ишонч қутилари” ташкил этилганлиги, бу эса жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг манфаатларини кафолатлашини таъкидлаб ўтди. 

Шу билан бирга тадбирда бошқарма аппарати ва постларида коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий тарзда  тадбиркорлар ҳамда фуқаролар билан семинарлар, матбуот анжуманлари ва очиқ мулоқотлар ташкил қилиниб, тадбирларда ушбу йўналишга тегишли аноним сўровномалар ўтказилиб келинаётганини айтиб ўтди. Ўтказилаётган тадбир натижалари эса таҳлил қилиниб хизмат интизоми борасида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари билан профилактик суҳбатлар олиб борилаётганлиги тўғрисида маълумот бериб ўтилди.

Тадбир давомида иштирокчиларга антикоррупцион мазмундаги буклетлар тарқатилди ҳамда тадбиркорларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берилди.

Тадбир сўнггида тадбиркорларга божхона қонунбузилиши ҳолатлари гувоҳи бўлганларида ДБҚнинг 11-08 ва бошқарманинг (69)234-33-01 рақамли ишонч телефонлари қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтилди.

 

14.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг