Яқинда Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари ташаббуси билан вилоятда жойлашган 20-сонли умумий ўрта таълим мактаби қошидаги “Турон патриот” нодавлат таълим муассасаси ҳарбий спорт гуруҳи тарбияланувчилари иштирокида уюштирилган тарғибот тадбири хам айнан шу мақсадга йўналтирилганлиги билан аҳамиятли бўлди.
Унда божхоначилар ҳарбий таълим олиб келаётган ёшларга она юрт тупроғини асраб-авайлаш, унинг порлоқ истиқболи учун курашиш ҳар бир эр йигитнинг энг шарафли бурчи эканлигини таъкидлаб ўтишди.
Шунингдек, мактаб тарбияланувчилари билан ҳамсуҳбат бўлиш асносида уларнинг келажакдаги орзулари билан танишиб, божхоначи касбининг аҳамияти ҳақида ҳам тушунтиришлар беришди.
Бир сўз билан айтганда, учрашув бўлажак ҳарбийлар учун керакли маълумотларга бой бўлди.
15.10.2019