Ташриф давомида вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Д.Юсупов ва экспертлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 июлдаги ПҚ-4406 сонли Қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йил 11 сентябрь қабул қилинган “Осиё тараққиёт банки иштирокида “Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 761-сонли қарори билан тасдиқланган тадбирларни амалга ошириш бўйича фикр алмашилди.
Шунингдек, учрашув давомида,
– Самарқанд вилоятида йирик агрологистика марказини барпо этиш, марказда янги мева-сабзавотларни қайта ишлаш, саралаш, қадоқлаш, сақлаш ҳамда ушбу маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиб бериш;
– экспорт қилиш бўйича замонавий линияларни ташкил қилишни назарда тутувчи лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида агрокомплексларга хусусий секторни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
– агрокомплекслар ҳудудида миллий ва халқаро стандартларга мувофиқ лабораториялар, санитария-эпидемилогия, фитосанитария назорати ва маҳсулотларни сертификатлаш пунктларини ташкил этиш;
– агрокомплексларда хусусий сектор, транспорт-логистика ташкилотлари, давлат божхона хизмати органлари, хизмат кўрсатувчи тижорат банклари, санитария-эпидемиология, фитосанитария назорати ва маҳсулотларни сертификатлаш органларининг самарали ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Таъкидлаш жоизки, бундан кўзланган мақсад, республиканинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасидаги салоҳиятини янада ошириш, олиб борилаётган ислоҳотлар ва замон талабига тўлиқ жавоб берадиган ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, стандартлаш ҳамда агробизнес йўналишида консалтинг, маркетинг хизматларини ривожлантириш ва илмий тадқиқотларга асосланган интенсив агросаноат тизимини ташкил қилиш, озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш, соҳанинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ва аграр соҳага замонавий технологияларни жорий қилишга ҳамда вилоятнинг экспорт салоҳиятини янада оширишга қаратилган.
Бундан ташқари учрашув доирасида агрологистика марказини ташкил қилишда четдан олиб келинадиган маҳсулотларга божхона тўловларидан бериладиган имтиёзлар, божхона омборини очишда қўйиладиган талаблар, экспорт ва импорт операцияларини амалга оширишда яратилган қулайликлар тўғрисида экспертларга тегишли тушунтиришлар берилди.
15.10.2019