Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳуқуқий саводхонлик
Божхона тўловлари ундирилмайдиган товарларни олиб ўтиш тартиби янада такомиллашди Ҳуқуқий саводхонлик

Амалдаги тартибларга мувофиқ, жисмоний шахслар айрим турдаги товарларни истисно қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидаги автомобиль йўли (пиёдалар йўли) ўтказиш пунктлари орқали божхона чегарасини кесиб ўтганда – 300 (уч юз) АҚШ доллари миқдоридаги товарларни мамлакатимизга бож тўловларини тўламасдан олиб киришлари мумкинлиги белгиланган.

17.10.2018

Жисмоний шахслар томонидан божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб киришнинг даврийлиги ўзгарди Ҳуқуқий саводхонлик

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 16 октябрда Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали товарларни олиб ўтишни тартибга солиш мақсадида “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” 828-сон қарори қабул қилинди.

17.10.2018

Божхона кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди Ҳуқуқий саводхонлик

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига иқтисодий муносабатлар ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

9.10.2018

Ўзбекистон Републикасининг “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрири маъқулланди Ҳуқуқий саводхонлик

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида Сенаторлар дастлаб янги таҳрирдаги “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқишди.

27.09.2018

Божхона тартиботлари янада соддалашади Ҳуқуқий саводхонлик

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 25 сентябрь куни “Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига келадиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона тартиботларини соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 762-сон қарор қабул қилинди.

27.09.2018

Ўзбекистонда ХЙТ конвенцияси низомларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир тартиб тасдиқланди Ҳуқуқий саводхонлик

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 17 август куни “Хорижий автоташувчиларни халқаро йўлларда ташиш (ХЙТ) китобчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона Конвенцияси низомларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва бундай ҳуқуқни тиклаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” 673-сон қарор қабул қилинди.

23.08.2018

Энди божхона органлари ҳам ўз байроғи ва фарқлаш белгисига эга бўлди Ҳуқуқий саводхонлик

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги 630-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг байроғи ва фарқлаш белгиси тасдиқланди. Шунингдек, уларни тайёрлаш, ишлатиш, сақлаш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги Низом ҳам кучга кирди.

8.08.2018

Фуқароларга янги тартиб ҳақида тушунтиришлар берилди Ҳуқуқий саводхонлик

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги “Қарши-Керки” чегара божхона постида учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 июндаги “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ушбу божхона пости орқали ҳаракатланувчи фуқароларга тушунтирилди.

29.06.2018

Жисмоний шахслар томонидан айрим товарларни божхонадан олиб ўтиш нормалари тасдиқланди Ҳуқуқий саводхонлик

2018 йилнинг 22 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 463-сон қарори қабул қилинди.

23.06.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг