Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими ходимлари томонидан фош қилинган навбатдаги ҳолатда “Ғиждувон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида фуқаро Р.С. номига четдан келтирилган автокранни божхонада расмийлаштириш жараёнида қинғирликка қўл урилгани аниқланди.
Ҳужжатларда ушбу махсус техника 2020 йилда ишлаб чиқарилгани қайд этилган бўлса-да, аммо транспорт воситаси ҳолатининг экспертиза натижалари буни тасдиқламади.
Жумладан, автокран шассисида қўлбола усулда бажарилган пайвандлаш излари аинқланган, кран кабинасидаги маълумотлар битилган ёрлиқлар ҳам қалбакилаштирилган, автокран эҳтиёт қисмларида эса унинг 2016 йилда ишлаб чиқарилганлигини кўрсатувчи ёрлиқлар мавжудлиги аниқланган.
Буларнинг барчаси эса мазкур техника 2016 йилда ишлаб чиқарилганлигини англатади. Маълумотларни сохталаштириш орқали юк эгасининг божхона тўловларидан 4,2 млрд. сўмлик имтиёзларни қўлга киритиш режаси наф бермади.
Бухоро вилояти божхона бошқармаси Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими ҳамда Контабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан фуқаро Б.Д. номига четдан олиб келинган автокран ҳам белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, шубҳали ҳолатлар кузатилди ва қайта экспертиза тайинланди.
Экспертизанинг дастлабки хулосасида 2018 йилда ишлаб чиқарилганлиги тасдиқланган мазкур автокран аслида янги кўринишга келтириш учун муқаддам таъмирланган. Автокран эҳтиёт қисмларида унинг 2012 йилда ишлаб чиқарилганлигини кўрсатувчи биркалар аниқланган, автокран шассисида қўлбола усулдаги пайванд излари аниқланган.
Қайта экспертиза натижасидан сўнг ушбу техника 2012 йилда ишлаб чиқарилганлиги тасдиқланган.
Маълумотларни сохталаштириш орқали юк эгасининг божхона тўловларидан 3,2 млрд. сўмлик имтиёзларни қўлга киритиш режаси наф бермади.
Шундай қилиб, мазкур ҳолатларда 7 млрд. 422 млн. сўмлик имтиёзлар бекор қилиниб, божхона тўловлари қайта ҳисобланди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ёқуб Ўктамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма катта прокурори
Элёр Хўжамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма прокурори
8.05.2021