Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сурхондарёдан Афғонистон ва Покистонга 41 млн. долларлик ловия, мош ва нўхат экспорт қилинди.
1791
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари орқали вилоятдан жами 29,4 миллион АҚШ долларилик 20 минг тоннадан ортиқ ловия маҳсулотлари хорижга экспорт қилинган.
Сурхондарёдан Афғонистон ва Покистонга 41 млн. долларлик ловия, мош ва нўхат экспорт қилинди.

Ловиянинг асосий ҳаридорлари Покистон ва Афғонистон давлатлари ҳисобланади.

Яна бир жиҳат шундаки, пандемия бошланган даврдан яъни 2020 йилнинг март ойидан шу кунга қадар Афғонистон ва Покистон давлатларига 24,2  миллион АҚШ долларилик 14,1 минг тонна ловия экспорт қилинган.

Шу билан бирга, жорий йилнинг ўтган даврида Сурхондарё вилоятидан  мазкур икки давлатга 9,4 миллион  АҚШ долларлик мош ва 2,2 миллион  АҚШ долларлик нўхат маҳсулотлари ҳам экспорт  қилинди. Ҳозирда ҳам мазкур маҳсулотларнинг экспорти божхона постларида тун-у кун амалга оширилмоқда.

Ловия нафақат инсон саломатлиги учун файдали маҳсулот балки, уни етиштирган инсон учун ҳам сердаромад соҳалардан биридир.

Маълумот учун: Ловия (Phaseolus) — дуккаклилар оиласига мансуб бир йиллик ва кўп йиллик ўсимликлар, лианалар, чала буталар туркуми; дуккакли дон экини. Олимларнинг изланишлари дуккакли ўсимликлар меваси, яъни, мош, ловия, нўхатни доимий тарзда меъёрида истеъмол қилиш инсонларни юрак хасталиклари хавфидан асрашини аниқлаб берди. Шунингдек, ловия дунёдаги тетиклик, узоқ умр кўриш ва соғлом бўлиш гарови бўлган ўнта энг фойдали маҳсулотларидан бири ҳисобланади.

Ловия тропик ва субтропикларда, асосан, Америкада 200 дан ортиқ тури учрайди. Сурхондарё вилояти иқлими ҳам субтропик минтақа ҳисоблангани боис ловиядан жуда яхши ҳосил олиш мумкин.

30.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг