Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Келес” темир йўл чегара божхона пости орқали илк ҳалқаро йўловчи поезди ҳаракатланди
7131
Эндиликда, 16 май санасидан бошлаб ҳафтада уч маротаба Олмаота-2 - Тошкент - Олмаота-2 йўналишида ҳалқаро йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилди.
“Келес” темир йўл чегара божхона пости орқали илк ҳалқаро йўловчи поезди ҳаракатланди

Бугун 2 йиллик танаффусдан сўнг, мазкур поезд илк маротаба малакатимизга кириб келди. Ўзбекистон Республикасига кириш ва чиқиш йўналишида Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Келес” темир йўл чегара божхона пости орқали ҳаракатланган поезд таркиби божхона постида чегара, божхона, ветеринария ҳамда санитар-эпидемиологик назорат ходимлари томонидан текширувлардан ўтказилди.

Ҳалқаро йўловчи поездлари қатновининг йўлга қўйилиши фуқароларимиз, хусусан, юртимизга кириб келувчи хорижий сайёҳлар учун катта хурсандчилик бўлди.

16.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг