Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда гилос экспорти бошланди
7122
Фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга тез ва сифатли олиб чиқилишида божхона органларининг ўрни беқиёсдир.
Андижонда гилос экспорти бошланди

Айни пайтда гилос экспорти ўзининг қизғин палласига кирган. Жорий йилнинг 17 май ҳолатига кўра, Андижон вилоятида жами 195 тонна, қиймати 136 минг АҚШ долларига тенг гилос экспорт қилинди.

Ушбу мавсумда Россия Федерацияси ва қўшни Қирғизистон ўзбек гилосининг асосий харидори эканлигини таъкидлаб ўтиш мумкин.

Рақамлардан кўриш мумкинки, экспорт қилинаётган ўзбек гилосининг энг катта қисми ушбу икки мамлакат ҳиссасига тўғри келмоқда.

Айни дамда Андижон вилоятида рўйхатдан ўтган эскпортёрлар томонидан гилос экспорти операциялари давом этмоқда.

Бунда эса вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан товарларни экспортга расмийлаштириш жараёнини соддалаштирилган тартибда тез фурсатларда амалга ошириб берилмоқда.

17.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг