Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарё вилоятида ўтказилган кўрик танловда божхоначи оила совриндор бўлди
6983
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги Фармонига асосан “15 май–Халқаро оила” куни муносабати билан “Фаровон оила сари” ғояси остида ўтказилган “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танловининг ғолиблари 2022 йил 16 май куни тақдирланди.
Сирдарё вилоятида ўтказилган кўрик танловда божхоначи оила совриндор бўлди

Тадбирда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси, сенатор Зулайҳо Маҳкамова ҳамда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаевлар иштирок этиб, Президентимиз ва Ҳукуматимиз томонидан бу борада амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот беришди.

Сирдарё вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан ташкил этилган ушбу танловида божхона бошқармасидан Акйигитов Дилшод ва Пирназарова Рахилалар оиласи иштирок этишиб, кўрик-танловнинг вилоят босқичи натижаларига кўра “Намунали ёш оила” номинацияси ғолиби деб эълон қилинди ва уларга Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси, сенатор З.Маҳкамова ҳамда вилоят ҳокими Ғ.Мирзаевлар томонидан сертификат ва эсдалик совғалари топширилди.

17.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг