Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
15 май - Халқаро оила куни муносиб нишонланди
7214
Ўзбекистон Республикаси асосий Қонуни Конституциясининг 63-моддасида: "Оила жамиятнинг асосий буғини" эканлиги белгилаб қўйилган.
15 май - Халқаро оила куни муносиб нишонланди

Жамият ва давлат муҳофазасида бҳлиш ҳуқуқига эга" деб белгиланганлиги давлатимизда оилага нисбатан муносабат юқорилигидан далолат беради.

Бугун, 15 май - Халкаро оила куни муносабати билан, Фарғона вилояти божхона бошқармасининг Аёллар Кенгаши аъзоси Л.Хусаинова бошчилигида ёш ходималар билан биргаликда ўзларинг ҳамкасби Э.Нишоновнинг хонадонига ташриф буюришиб, ушбу хонадон оиласининг ёши улуғ ота-оналарига ҳурмат-эхтиром кўрсатиб, ёш ҳамкасбларига берган тарбиялари, Ватанпарварлик хисси юқори, ёши катта-кичикларга ҳурмат-иззат муносабатли қилиб тарбия беришганига ўз миннатдорчиликларини билдириб келишди.

Шу билан биргаликда, Э.Нишоновнинг хонадонида бўлган ташриф чоғида ота-оналари билан бўлиб ўтган сермазмун суҳбатларидан, ёш аёл ходималар ҳам ўзлари учун кўплаб ибратли хулосалар чиқариб олишди. Ушбу ташриф натижасида, келгусида ҳам ушбу анъаналарни давом эттириш лозимлигини мамнуният билан қайд этишди.

16.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг