Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Темурийлар давлатчилиги тарихига саёҳат
6944
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар божхона бошқармасидаги бошланғич ташкилоти ва Хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини таъминлаш масалалари бўйича Маслаҳат кенгаши томонидан Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 686 йиллигини муносабати билан бошқарманинг ёш ходимлари Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф буюришди.
 Темурийлар давлатчилиги тарихига саёҳат

Музейда Амир Темирнинг шахс сифатидаги ўзига хос жиҳатлари, Темурийлар давлатчилигининг жаҳон ҳамжамияти ривожига қўшган ҳиссалари тўғрисидаги маълумотларни ўзида акс эттирган қимматли экспонатлар мавжуд.

Темурийлар давлатчилиги тарихи ва ўтмиши билан Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг ёш ходимларини яқиндан таништириш ҳамда мазкур йўналишда музей ходимлари билан ўзаро фикр алмашиш божхона ходимларининг илмий-марифий салохиятларини оширишга хизмат қилади.

12.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг