Шу эзгу ният билан, Наманган вилояти божхона бошқармасида узоқ йиллар хизмат қилган, хозирда нафақада фарзандлари бахти камолини суриб юрган Г.Исамиддинова, Л.Умарова, Э.Абдуллаева ва Н.Федотоваларни бошқарма аёллари яқинлашаётган Рамазон ҳайити байрами билан табриклаб, оилаларидан хабар олишди.
Фаҳрийларимиз божхоначи қизлар билан ишлаган даврларини эслашди. Божхоначи қизлар Президентимиз томонидан божхона ходимларига берилаётган эътибор тўғрисида тўлқинланиб гапириб беришди. Фаҳрийлар хозирда божхона тизимида бўлаётган ўзгаришларни ОАВларида ва ижтимоий тармоқларда кузатиб боришаётганлигини ва бундан хурсанд эканликларини эътироф этишди.
29.04.2022