2020 йил июнь ойида буён “Навоий” халқаро аэропортининг юк терминалида Туркиядан жўнатиладиган халқаро курьерлик жўнатмаларининг божхона назорати ва расмийлаштируви амалга ошириб келинмоқда.
“Навоий аэропорти” чегара-божхона пости орқали 2021 йилда 115 минг нафадар зиёд фуқаро номига келган салкам 6,5 минг тонна жўнатмалар божхона назоратидан ўтказилган.
Шунингдек, 2021 йилда товарларни курьерлик жўнатмаси ниқоби остида ёки ҳужжатларда кўрсатмасдан божхона назоратидан яшириб олиб ўтишга бўлган 346 уриниш фош этилиб, салкам 4,7 млрд. сўмлик товарларга нисбатан божхона қонунбузилиши ҳолатлари юритилган.
Таҳлилларга кўра, аксарият ҳолатларда курьерлик жўнатмаларининг қабул қилувчи фуқаролар уларнинг номига жўнатма юборилганлигидан ҳаттоки, бехабар.
Шунингдек, муқаддам вафот этган фуқароларнинг паспорт маълумотларидан фойдаланиб, уларнинг номига курьерлик жўнатмаларини олиб келинаётганлиги билан боғлиқ ҳолатлар ҳам аниқланган.
Шу сабабли ҳозирда жўнатмаларни қабул қилувчи фуқароларни уларнинг номига жўнатма юборилганлиги тўғрисида хабардор этиш амалиёти йўлга қўйилди.
Давлат божхона қўмитаси божхона органлари фаолиятига доир холис ва ҳаққоний хабарларни эълон қилишда оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик вакиллари билан ўзаро ҳамкорликка доимо тайёр эканлигини маълум қилади.
10.03.2022