Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексида “Божхона маликалари” кўрик-танловининг илк босқичи бўлиб ўтди
8116
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексида Давлат божхона қўмитаси томонидан эълон қилинган “Божхона маликалари” кўрик-танловининг илк босқичи ўтказилди.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексида “Божхона маликалари” кўрик-танловининг илк босқичи бўлиб ўтди

8 март – халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Давлат божхона хизмати органларида ўтказилаётган “Божхона маликалари” қўрик танловининг илк босқичи қизғин кечмоқда.

Танловнинг “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексида ўтказилган дастлабки босқичида аёл ходимлар ўз билим ва кўникмаларини, пазандалик маҳоратини ва эркин мавзуда ижодий салоҳиятларини намоён қилишди.

Беллашувда “Тошкент халқаро аэропорти” чегара божхона пости катта инспектори Хуршида Мурадова ғолибликни қўлга киритди.

Энди у Тошкент минтақаси бўйича ўтказиладиган ҳудудий босқичда мусобақани давом эттиради.

22.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг