Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Божхона маликалари” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди.
2274
Давлат божхона қўмитаси томонидан эълон қилинган “Божхона маликалари” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди.
“Божхона маликалари” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди.

8 март – халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Давлат божхона хизмати органларида “Божхона маликалари” республика қўрик танловининг Қорақалпоғистон Республикасидаги дастлабки босқичи юқори савияда ташкил қилинди.

Танловда иштирок этган гўзал божхоначилар ўзларининг билимлари, пазандалик сирлари, шунингдек, чаққонликларини намоён қилиб, танловнинг 5 та шарти бўйича ўзаро беллашишди.

Якунда эса “Хўжайли” чегара божхона пости инспектори Айсулыў Турдымуратова Қорақалпоғистоннинг “Божхона маликаси” деб топилди.

Иккинчи ўринни “Хўжайли” чегара божхона пости инспектори Махсура Ибраимова, учинчи ўринни “Давуд-ота” чегара божхона пости инспектори Гулхан Исметуллаева эгаллади.

Айсулыў Турдымуратова энди танловнинг ҳудудий босқичида хоразмлик ҳамкасблари билан беллашади.

22.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг