Таъкидланганидек, хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги ўрни тобора кучаймоқда. Халқимиз тинчлиги ва фаровонлигини асрашда, иқтисодий сарҳадлар хавфсизлигини таъминлашда божхона органларида хизмат қилаётган аёлларнинг ҳам салмоқли ҳиссаси бор.
"8 март - Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати илк бора ташкил қилинаётган "Божхона маликалари" республика кўрик танлови Тошкент вилояти божона бошқармасининг аёл ходимлари томонидан қизғин қарши олинди.
Танловда иштрок этган аёл ходимлар жанговар шайлик, билимдонлик ҳамда пазандачиликда ўзаро беллашиб ўз маҳоратларини намоён этишди.
Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлган беллашувда “Ғишткўприк” чегара божхона пости катта инспектори Ширин Муратова ғолиб деб топилди.
21.02.2022