Шу кунларда ҳудудий божхона бошқармаларида танловнинг вилоят босқичлари бўлиб ўтмоқда.
Танлов давлат божхона хизмати органларида хизмат қилаётган хотин-қизларнинг ўзларини тўла намоён қилишларига имкон яратиш, уларда ўз касбига садоқат туйғусини ошириш, тизимда гендер тенглигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни янада кучайтиришга қаратилган.
Танловнинг Самарқанд вилояти босқичи ҳам қизғин кечди. Ушбу босқичда ғолибликни қўлга киритган - “Самарқанд аэропорти” чегара божхона пости ходими Лола Шербутаева энди танловнинг минтақавий босқичида иштирок этиб, навоийлик ва жиззахлик ҳамкасблари билан беллашади.
“Божхона маликалари” кўрик танловининг республика босқичи жорий йилнинг 4 март куни Нурафшон шаҳрида бўлиб ўтади.
21.02.2022