Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда “Божхона маликалари” кўрик танлови ўтказилди!
2306
Аёл – Яратганнинг нозик ҳилқати, табиатдаги нафис мавжудоддир. Аёл фитратан бир томондан назокат тимсоли бўлса, иккинчи томондан жамиятга энг таъсирли қудратдир. Оиладаги муҳит, фарзандлар тарбияси ва эркак кишининг матонати оиладаги аёлнинг олиб бораётган сиёсатига боғлиқ.
Андижонда “Божхона маликалари” кўрик танлови ўтказилди!

Тарихда Тўмарис, Бибихоним ва Нодирабегим каби буюк аёл сиймолари борки, уларнинг бири буюк давлат ҳукмдори ва қўмондон бўлса, бошқаси Темурни Темур қилган Сароймулкхонимдир, яна бошқаси адабиёт соҳасининг йирик намоёндаси шоира Нодирабегим бўлган. Эр кишиларча юрт тинчлиги ва осойишталиги йўлида Ватан хизматида бўлишга бўлган мухаббат бу серқуёш ўлка аёлларининг қон-қонига сингигани шундандир балким?!

“8 март – Халқаро хотин-қизлар куни”ни Давлат божхона қўмитаси ҳамда унинг таркибий тузилмаларида кенг ва кўтаринки руҳда нишонлаш мақсадида эълон қилинган "Божхона маликалари" республика кўрик танловининг Андижон вилояти босқичи ўтказилди.

Юқорида қайд этилганидек, хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги ўрни тобора кучаймоқда. Халқимиз тинчлиги ва фаровонлигини асрашда, иқтисодий сарҳадлар хавфсизлигини таъминлашда божхона органларида хизмат олиб бораётган аёлларнинг катта ҳиссаси бор десак асло муболаға бўлмайди.

"8 март - Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан илк бора ташкил этилган "Божхона маликалари" республика кўрик танлови Андижон вилояти божона бошқармасининг аёл ходимлари томонидан қизғин қарши олинди.

Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлган беллашувда “Дўстлик” чегара божхона пости инспектори Мохидил Ахмедова ғолиб деб топилди.

 

22.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг