Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси муносабат билдиради
4252
Давлат божхона қўмитаси 2022 йил 21 февраль куни ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Амалдаги қонунчиликка биноан, давлат органларида, ташкилотларда, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари томонидан жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш ташкил этилади.

Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш белгиланган кун ва соатларда, қабул қилиш жадвалига мувофиқ ўтказилади.

Қабул қилиш жадвали ва уни ўтказиш вақти, жойи ҳамда қабулга олдиндан ёзилиш тўғрисидаги ахборот, қабул қилиш тартиби уларни давлат органларининг расмий веб-сайтларида эълон қилиш, шунингдек уларнинг маъмурий биносида ҳамма кириши мумкин бўлган жойлардаги стендларга ёки бошқа техник воситаларга жойлаштириш орқали манфаатдор шахслар эътиборига етказилади.

Мазкур нормаларни амалиётга жорий қилиш мақсадида Давлат божхона қўмитаси Раҳбариятининг ҳам жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш жадвали 2021 йил 20 ноябрда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган.

Ушбу жадвалнинг тўлиқ варианти Давлат божхона қўмитасининг расмий веб-сайтига ҳам жойлаштирилган.

Жадвални ишлаб чиқишда юридик ва жисмоний шахсларга мурожаат этишларида қулайлик яратиш мақсадида ҳафтанинг барча кунларини (якшанбадан ташқари) қамраб олишга алоҳида эътибор қаратилган.

Жадвал асосида Давлат божхона қўмитасининг тегишли бошқармаларидан масъул ходим жисмоний ва юридик шаҳсларни қабул қилиш хонасида бўлиши шартлиги белгилаб қўйилган. Бунда ДБҚ раҳбарияти сабабли тарзда ўз иш жойида бўлмаса, қабул қилиш бошқа ваколатли ходимлар томонидан амалга ошириб келинмоқда.

Давлат божхона қўмитаси божхона органлари фаолиятига доир холис ва ҳаққоний хабарларни эълон қилишда оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик вакиллари билан ўзаро ҳамкорликка доимо тайёр эканлигини маълум қилади.

 

 

21.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг