Давлат божхона хизмати органларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат-кенгаши томонидан божхона органларида хизмат олиб бораётган офицер аёллар ва эркин ёлланган аёл ходимлар учун маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Видеоконференция тарзида ташкил этилган ушбу учрашувда Давлат божхона хизмати органларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат-кенгаши вакиллари, Давлат божхона хизмати органларидаги Хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларининг Қўмита, ҳудудий божхона бошқармалари, Миллий кинология маркази ва Божхона институтидаги шаходатланган аёллларининг вакилалари ҳамда тизимда фаолият олиб бораётган эркин ёлланган аёл ходималар иштирок этишди.
Тадбирни очар экан, Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти юртимизда гендер тенглигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлиги ҳақида сўз юритди. Жумладан, божхона органларида хизмат олиб бораётган аёллар учун яратилаётган шарт-шароитлар уларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўла намоён қилишларида муҳим роль ўйнаётганлигини таъкидлади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг давлат ва жамият қурилиши ва бошқарувидаги ролини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги боис уларнинг жамиятда тутган ўрни ҳам мустаҳкамланиб бораётганлигини таъкидланди.
Бинобарин, юртимизда хотин-қизлар масаласига жуда катта эътибор қаратилмоқда. Сўнгги йилларда жамиятнинг турли соҳаларида, ҳам миллий, ҳам минтақавий даражада аёлларнинг роли ва мавқеида ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда. Уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатлари Конституциямиз, қонунларимизда ҳам мустаҳкамлаб қўйилган.
Жамиятда аёл ва эркакларнинг ўз ўрнини топиши учун давлатимиз томонидан бир хил шароит ва имкониятлар яратиб берилиши гендер тенгликни таъминлаш учун асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Тадбир давомида таъкидланганидек, Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 29 июндаги “Давлат божхона хизмати органларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат-кенгаши тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” 115-сон буйруғи билан “Давлат божхона хизмати органларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат-кенгаши тўғрисидаги Низом” тасдиқланиб, унга асосан Маслаҳат Кенгаши низоми ва Маслаҳат Кенгаши таркиби тасдиқланиб, маслаҳат кенгашининг фаолияти йўлга қўйилди. Давлат божхона қўмитаси 2020 йил 30 июндаги йиғилиш баёнига асосан эса, Давлат божхона қўмитаси Марказий аппаратида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат-кенгаши таркиби ҳам тасдиқланди.
Ҳозирги кунда тизимда 315 нафарга яқин эркин ёлланган аёл ходимлар, 300 нафардан ортиқ шаҳодатланган аёллар хизмат қилаётган бўлса улар орасида раҳбарлик лавозимларида самарали фаолият кўрсатаётган аёллар ҳам мавжуд.
Шу нуқтаи-назардан келиб чиқиб, тадбир давомида тизимда хизмат қилаётган аёлларимиздан истиқболда раҳбар кадрлар тайёрлаш масалаларига ҳам алоҳида урғу берилди.
Гендер тенгликни таъминлаш стратегиясида ҳам айнан хотин-қизларни раҳбарлик лавозимларига тайинлаш бўйича чора-тадбирлар алоҳида белгилаб қўйилган.
Шундан келиб чиқиб, етакчилик қобилиятига эга аёлларни раҳбарлик лавозимига тайёрлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Уларнинг сиёсий билимини чуқурлаштириш, меҳнат кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида жойларда ўқув-семинарлар, тренинглар ташкил қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Шу билан бирга йиғилишда ўтган 2021 йилда эришилган натижалар сарҳисоб қилиниб, аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги вазифа ва режалар белгилаб олинди.
Қайд этиш лозимки, истиқболда кўзланаётган чора-тадбирлар таркибида божхоначи аёллар ўртасида спорт ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган турли мусобақа ва танловлар уюштиришга алоҳида эътибор қаратилиши ҳам таъкидлаб ўтилди.
Умид қиламизки, мазкур режалар тизимда хизмат олиб бораётган хотин-қизларнинг манфаатларига хизмат қилади.
Йиғилиш сўнгида ҳар бир ҳудудий бошқарма маслаҳат-кенгаши вакилларига сўз берилди ва кўрилган мавзулар асосида саволлар берилиб уларга атрофлича жавоблар олинди.
9.02.2022