Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоий вилояти божхона бошқармасида навбатдаги сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди
8821
Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, қонунбузарлик ҳолатлари учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш, келгусида шу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида ишларни сайёр суд тартибида кўриб чиқиш муҳим аҳамият касб этмокда.
Навоий вилояти божхона бошқармасида навбатдаги  сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди

Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармасида Навоий вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг навбатдаги сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Ўтказилган сайёр суд мажлисида Навоий вилояти суди ўринбосари Т.Абдраманов сўз олиб, қонунчиликда янги қабул қилинган қонунларнинг мазмуни ва ижроси, тадбиркорларга яратилаётган енгилликлар 2021 йил 28 июлдаги «Судлар тўғрисида»ги ЎРҚ-703-сонли қонуни қабул қилинганлиги ва мазкур қонун билан бир қатор ўзгартишлар киритилганлигини маълум қилиб ўтди.

Божхона қонунчилиги бузилиши ҳолатлари нафақат чегара божхона постларида балки аксарият ҳолатларда ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субектлар томонидан ҳам содир этилмоқда. Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, 2021 йил давомида Навоий вилояти божхона бошқармаси томонидан 600 га яқин божхона тўғрисидаги қонун бузилиш ҳолатлари юритилган.

Ушбу қонун бузилиш ҳолатларидан 8 та жиноий ва 590 тан зиёд маъмурий иш қўзғатилган.

Ўтказилган сайёр суд мажлиси якунида Навоий вилояти суди ўринбосари Т.Абдраманов томонидан экспорт-импорт операцияларини амалгаоширишда, тадбиркорлар ўз фаолиятлари давомида турли жиноятларга аралашиб қолмасликлари ҳамда божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига тўла риоя этишлари шарт эканлиги ҳақида сайёр суд мажлиси иштирокчиларига эслатиб ўтилди.

2.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг