Тренинг дастурида қуйидаги мавзулар бўйича бунда:
- трансчегаравий савдода гендер тенглиги ва аёллар (имкониятлар ва муаммолар);
- гендер тенглиги нима эканлиги ва жамият учун қанчалик муҳимлигини тушуниб олиш;
- гендер омилларининг савдо билан боғлиқлигини ва аёллар учун тегишли имтиёзларни ўрганиш;
- трансчегаравий савдода аёллар дуч келадиган муаммоларни аниқлаш.
Куннинг иккинчи ярмида: гендер муаммоларни инобатга олган ҳолда барқарор трансчегаравий савдони таъминлашда давлат органи ходимларининг роли бунда:
- аёлларнинг савдодаги иштирокини қўллаб-қувватлаш учун савдони соддалаштириш жараёни қандай ечимларни таклиф қилиши мумкинлигини аниқлаш;
- тадбиркор аёллар дуч келадиган муаммоларни ҳал қилиш учун давлат идоралари кўриши мумкин бўлган чораларни ўрганиш ҳақидаги семинар тренинг Божхона институти катта ўқитувчиси Нилуфар Ахмедова томонидан олиб борилди.
Семинарнинг мақсади – аёлларнинг халқаро савдодаги иштирокини қўллаб-қувватлаш учун савдони соддалаштириш жараёни қандай ечимларни таклиф қилиши мумкинлигини аниқлаш, тадбиркор аёллар дуч келадиган муаммоларни ҳал қилиш учун давлат идоралари кўриши мумкин бўлган чораларни ўрганиш ҳамда амалда муҳокама қилинган ечимларни амалга ошириш учун ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишдан иборат – дейди Давлат божхона қўмитасининг Хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилоти раиси Умида Пирмухамедова.
Ўзаро савол-жавоб, қизғин муҳокама тарзида бўлиб ўтган тренинг -келгусида давлат хизматчилари ва савдо фаолияти билан шуғулланадиган аёллар учун ҳамкорликда савдо муҳитини яхшилаш учун хизмат қилади.
27.11.2021