Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
"Спорт - нафислик ва саломатлик манбаи" шиори остида “Гимнастрада 2021” спорт фестивали бўлиб ўтди
3035
Мамлакатимизда спортнинг аёлларга хос нозик ва нафис турларини ривожлантириш, спорт билан шуғулланишни аҳолининг кундалик ҳаёт тарзига айлантириш ва шу орқали аёллар саломатлигини сақлаш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун, 2021 йилнинг 25 ноябрь куни Тошкент Молия институти Спорт мажмуасида Туризм ва спорт ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликлари томонидан ташкиллаштирилган "Спорт - нафислик ва саломатлик манбаи" шиори остида спорт фестивали бўлиб ўтди.

Тадбирнинг тантанали очилиш маросими давлатимиз мадҳияси садолари остида бошланди.

Спорт мусобақасида республикамиздаги вазирликлар, корхона ва ташкилотларда фаолият кўрсатаётган аёллар ўртасида гимнастрада мусобақасида ўзаро куч синашдилар.

Кўтаринки руҳда бошланган фестивалда 20 дан ортиқ гуруҳлар ўз чиқишларини намоён этди.

Фестивалда Давлат божхона қўмитасининг "Тўмарис" жамоаси ҳам муносиб иштирок этиб, “Гимнастрада-2021” мусобақасида фахрли 1-ўринни қўлга киритиб ғолиб деб эълон қилинди.

Фестивал якунида барча иштирокчи жамоалар ҳамкор ташкилотчилар томонидан махсус номинациялар бўйича рағбатлантирилди ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

***

***

 

25.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг