Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
"Хотин-қизлар ўртасида носоғлом диний оқимлар таъсирига тушиб қолиш ҳамда турли салбий оқибатларининг олдини олиш" мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди
1945
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Кадрлар бўлими ҳамда бошқарманинг Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилиги бўйича кенгашининг ташаббуси билан "Хотин-қизлар ўртасида носоғлом диний оқимлар таъсирига тушиб қолиш ҳамда турли салбий оқибатларининг олдини олиш" мавзусида БМТ USAID ташкилотининг Ўзбекистондаги вакиллари иштирокида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Семинар давомида ташкилотнинг Ҳуқуқий ислоҳотлар дастури гендер тенглиги ва ижтимоий масалалари бўйича мутахассиси М.Инакова томонидан хотин-қизлар ўртасида носоғлом диний оқимлар таъсирига тушиб қолишнинг салбий ҳолатлари, кийиниш маданияти, одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиниши, оилавий низолар ва ажрашишларнинг барвақт олдини олиш, шунингдек жамиятдаги хотин-қизларни ўз вазифаларини амалга оширишда оғир оилавий шароит натижасида юзага келадиган ҳолатларда психологик кўмак бериш бўйича тренинг ўтказилди.

Ўтказилган семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар олишди.

9.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг