"Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликни таъминлаш ва гендер зўравонликни олдини олишнинг долзарб масалалари" мавзусида учрашув ташкил этилди
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Кадрлар бўлими ҳамда Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилиги бўйича кенгашининг ташаббуси билан "Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликни таъминлаш ва гендер зўравонликни олдини олишнинг долзарб масалалари" мавзусида БМТ UNFPA гендер тенгликни таъминлаш ва гендер зўравонликни олдини олиш бўйича миллий ташкилоти вакили, тренер-консультант, психология фанлари бўйича фалсафа доктори, “PSIXOSFERA” амалий психологик маркази директори, Россия Федерацияси Когнитив-биховериал психотерапия ассоциацияси аъзоси, Ўзбекистон Психологлари ассоциацияси аъзоси, Санжар Юлдашев иштирокида семинар бўлиб ўтди.
Семинар давомида С.Юлдашев томонидан зўравонликнинг психологик жароҳатлари оқибатида юзага келиши мумкин бўлган ва мавжуд муаммоларни олдини олиш ҳамда руҳий жароҳатлар мавжуд шахсларга психологик кўмак бериш бўйича тушунтириш берилди.
Ўтказилган семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар олишди.
Дилдора АШИРҚУЛОВА,
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси инспектори