Унда, божхона органлари Хотин қизлар қўмитаси раиси У.Пирмуҳамедова, Давлат божхона қўмитаси Кадрлар бошқармаси бошлиғи С.Жалилов, Божхона институти катта ўқитувчиси Н.Ахмедова, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи З.Турдалиев ва бошқармада хизмат олиб бораётган хотин-қизлар иштирок этди.
Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш борасида давлат аҳамиятига молик ишлар амалга оширилмоқда. Сабаби, аёлни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш ўзбек халқига хос олижаноб хусусиятдир. Жамиятда сиёсий, ижтимоий ва маънавий муҳит барқарорлиги ҳамда тараққиёти аёлларга, оилага бўлган муносабат ва эътибор билан боғлиқ.
Мазкур йўналишда божхона органларида ҳам бир қатор чора-тадбирлар белгиланган бўлиб, мазкур йўналишда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар тўғрисида фикрлар алмашилди.
Шунингдек, гендер тенглик сиёсати ва оила институтини қўллаб-қувватлаш жамият ва давлат тараққиётининг муҳим омили эканлигини, бу борада Ўзбекистон эришган ютуқлар, хусусан аёлларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга ҳамда уларнинг мамлакат ижтимоий ҳаётидаги фаолиятини инобатга олган ҳолда, тизимда самарали хизмат қилаётган, ташаббускор хотин-қизларни доимий равишда рағбатлантириш юзасидан топшириқлар берилди.
Давра суҳбати якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга масъуллар томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.
15.11.2021