Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институтида “Гендер муаммоларини инобатга олган ҳолда халқаро савдо-сотиқ тартиботларини соддалаштириш” мавзусида семинар-тренинглар ўтказилди
2114
Сўнгги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрнини янада мустаҳкамлаш, улар учун тенг шароитлар яратиб беришга катта эътибор қаратилмоқда.

Шу ўринда халқаро савдо маркази, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда Марказий Осиё мамлакатларида минтақалараро ва халқаро савдони ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси доирасида ҳам ишлар олиб борилмоқда.

Мазкур лойиҳанинг мақсади Марказий Осиёда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, бизнес имкониятларини кенгайтириш ва трансчегаравий электрон тижорат орқали ички ва халқаро миқёсда савдони ривожлантириш ҳисобланади.

Айни шу мақсадда, жорий йилнинг 9 ва 10 ноябрь кунлари Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида “Гендер муаммоларини инобатга олган ҳолда халқаро савдо-сотиқ тартиботларини соддалаштириш” мавзусида семинар-тренинглар ўтказилди.

Бўлиб ўтган учрашувда Божхона институти раҳбарияти, Ўзбекистон Тадбиркор Аёллар Уюшмаси координаторлари, Давлат божхона қўмитаси Хотин қизлар қўмитаси раиси Умида Пирмуҳамедова, Халқаро савдо маркази эксперти Алина Фетисова, Давлат божхона қўмитаси Божхона институти катта ўқитувчиси Нилуфар Ахмедова, “Марказий Осиё савдога тайёр” лойиҳасининг миллий маслаҳатчиси Акмал Азимов, институт шаҳсий таркиби  ҳамда курсантлар иштирок этишди.

Муддати 4 йил бўлган, яъни 2020-2024 йилларни қамраб олган ушбу лойиҳада, 5 та Марказий Осиё мамлакатлари – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон иштирок этмоқда.

Ушбу лойиҳанинг таркибий қисмларидан бири бўлган 5-компонент бу – Гендер тенгликни таъминлаш ҳамда аёллар ва қизларни ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтиришдан иборатдир.  

Тадбир давомида сўнгги йилларда мамлакатимизда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг давлат ва жамият қурилиши ва бошқарувидаги ролини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги боис уларнинг жамиятда тутган ўрни ҳам мустаҳкамланиб бораётганлиги таъкидланиб, семинарга ташриф буюрган экспертларга ва ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирилди.

Семинар тренинглар давомида сўзга чиққан экспертлар бугунги кунда хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш йўналишида муҳим чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги, соҳадаги ислоҳотлар мамлакатимизнинг халқаро рейтинглардаги ўрнига ижобий таъсир кўрсатаётганлиги, хусусан, Жаҳон банкининг Аёллар, бизнес ва қонун индексида Ўзбекистон 2020 йилда хотин-қизлар ҳуқуқлари ва гендер тенглик бўйича аҳамиятга молик ислоҳотларни амалга оширган 27 давлат қаторига кирганлиги ҳақида иштирокчиларга сўзлаб беришди.

Шу билан бир қаторда, семинар давомида маърузачилар томонидан аёл ходимларга мазкур лойиҳанинг мазмун-моҳияти, гендер тенглиги нима эканлиги ва жамият учун қанчалик муҳимлиги, гендер омилларининг савдо билан боғлиқлиги, трансчегаравий савдода аёллар дуч келадиган муаммолар, аёлларнинг савдодаги иштирокини қўллаб-қувватлаш учун савдони соддалаштириш  жараёнлари бўйича батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, тренинг давомида савдода аёлларнинг иштироки муҳим макроиқтисодий фойда келтириши, гендер тенгликни тарғиб қилиш жамиятнинг барча соҳалари учун жуда муҳимлиги, савдо билан шуғулланадиган аёлларга тадбиркорликни юритишда ёрдам берадиган тегишли чоралар кўрилса, гендер тенглигини таъминлашда кучли катализатор бўлиши мумкинлиги таъкидланди.

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш керакки ҳозирги кунда тизимда 324 нафар аёллар хизмат қилмоқда. 18 нафар аёллар эса раҳбарлик лавозимларида самарали фаолият кўрсатмоқда.

Тизимда амалга оширалаётган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида божхона ишига бўлган қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Бунга яққол мисол сифатида Божхона институтига ўқишга қабул қилинаётган қизлар сонининг йилдан йилга ўсиб бораётганлигини келтириш мумкин.

Ўтказилган тренинглар сўнгида иштирокчилар томонидан берилган қизиқарли саволларга экспертлар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Эслатиб ўтамиз бу кафи семинар-тренинг машғулотлари  жорий йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти, ҳамда Бухоро вилояти божхона бошқармаларида ўтказилди. Ноябрь ойи охирларида эса Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаларида ўтказилиши кутилмоқда.

 

 

10.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг