Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда тадбиркор аёллар учун семинар ташкил қилинди
2486
Андижон вилояти божхона бошқармаси ташаббуси билан “Меҳримиз сизга” гендер тенглик маркази ва тадбиркор аёллар палатаси ҳамкорлигида тадбиркор аёллар учун амалий семинар ташкил этилди.
Андижонда тадбиркор аёллар учун семинар ташкил қилинди

Тадбиркорликни йўлга қўйган аёллар фаолиятида пайдо бўлаётган муаммоли вазиятларга ечим топиш, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича йўл кўрсатиш ва гендер тенглик масалалари юзасидан муҳокамаларни илгари сурган мазкур учрашувда Савдо саноат палатаси ва Марказий банк Андижон вилояти бошқармаси вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Тадбирни Андижон вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Э.Райхонов очиб, бугунги кунда давлат ва жамият бошқарувида аёлларнинг ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, тадбирда иштирокчи аёллардан ўз фаолиятида божхона соҳасига оид ҳар қандай муаммоли вазиятларни ижобий ҳал этишда божхона органи эшиклари доимо очиқ эканлигини таъкидлаб ўтилди.

Марказий банкнинг Андижон вилояти бошқармаси вакили С.Мирзажонова томонидан эса имтиёзли кредитлар ажратиш шартлари, бугунги кунда аёлларга яратилган имкониятлар билан иштирокчиларни таништириб ўтилди.

Дарҳақиқат, сўнгги йилларда мамлакатимизда мисли кўрилмаган ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, хотин-қизларнинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрнини янада мустаҳкамлаш, улар учун тенг шароитлар яратиб беришга катта эътибор қаратилаётганлиги, хотин-қизларнинг ўз имкониятларини тўлақонли рўёбга чиқаришлари учун барча шарт-шароитларни таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилаётганлиги сир эмас.

Учрашув давомида тадбиркор аёллар ўзларини қизиқтирган турли саволларга жавоб олдилар.

Андижон вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

25.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг