Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пойтахт божхоначилари салкам 9,1 млрд. сўмлик товарларни божхона тўловларисиз олиб киришга бўлган уринишни фош қилишди
1917
Республикамиз божхоначилари божхона чегаралари орқали товар-моддий бойликларни ноқонуний равишда ва тегишли божхона тўловларисиз олиб кирилишига қарши тезкор тадбирларни мунтазам амалга оширилмоқда.
Пойтахт божхоначилари салкам 9,1 млрд. сўмлик товарларни божхона тўловларисиз олиб киришга бўлган уринишни фош қилишди

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида республикамиздаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига хориждан темир йўл контейнерида келтирилган юклар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада контейнердаги юклар орасида йўл-юк кузатув ҳужжатларида қайд этилмаган 5300 дона соябонлар, 251 мингдан зиёд фонар, 3.5 млн. дона болалар учун шарлар ҳамда 10 минг 900 дона лед чироқлари борлиги аниқланган.

Мазкур товарларнинг умумий қиймати эса салкам 9.1 млрд. сўмни ташкил қилинмоқда. Уларни божхона назоратидан яширинча олиб кириш орқали юк эгалари дастлабки ҳисоб-китобларга кўра давлат бюджетига ундирилиши лозим бўлган 2.8 млрд. сўмлик божхона тўловларини “тежамоқчи” бўлишган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

23.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг