Шундан келиб чиқиб, жорий йилда қабул қилинган “Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун юртимизда аёлларга бўлган эътибор ва ғамхўрликнинг яққол ифодасидир.
Жиззах вилоят божхона бошқармасида ташкил этилган профилактик тадбир ҳам ушбу мавзу юзасидан аёлларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш билан бирга оилада ҳар хил ноҳуш ҳолатларнинг олдини олишга қаратилди.
Унда вилоят Хотин-қизлар қўмитаси мутахассислари, вилоят Адлия бошқармаси ҳамда Маънавият-Маърифат маркази вакиллари, шунингдек, бошқарма ходимларининг аёллари иштирок этишди.
Тадбирда дастлаб бошқарманинг хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси М.Қосимова сўзга чиқиб, ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад ҳақида тўхталиб, аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш чора-тадбирлари, бу бора олиб борилаётган ишлар хусусида батафсил маълумотлар бериб ўтди.
Шунингдек, бошқарманинг Кадрлар бўлими бошлиғи ҳам тадбир давомида ўз фикр-мулоҳазалари билан иштирок этиб, божхона тизимида турли ноҳушликларни олдини олишда оиладаги тинч ва осойишта муҳит асосий ўринга эга эканлигини айтиб ўтди. Айниқса божхона соҳасида коррупциянинг келиб чиқмаслиги, бунга қарши барча бирдек курашиши ва эътиборли бўлиши лозимлиги алоҳида таъкидланди.
Учрашув давомида мавзу юзасидан аёлларни қизиқтирган саволларга мутахассилар томонидан ҳуқуқий тушунчалар ва жавоблар берилди.
28.09.2021