Шу боисдан, бугун Навоий вилояти Божхона бошқармасида “Оила жамият ва давлат ҳимоясида” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда Навоий вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қўвватлаш бошқармаси бош мутахассиси Л.Ҳайдарованинг маърузаси тингланди. Маърўзада, ҳар қайси даврда, ҳар қайси мамлакат тараққиёти йўлида жамиятнинг муҳим ва ҳал қилувчи кучи – оилани моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш муҳим вазифалардан бири бўлиб келганлиги алоҳида таъкидланди. Шу маънода, мамлакатимизда мустақиллик йилларида давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси ва раҳнамолигида Асосий Қонунимизда мустаҳкамланган оиланинг жамиятимизнинг муҳим буғини сифатида тутган ўрни ҳамда ролини оширишга қаратилган кенг қамровли дастурий аҳамиятга эга ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.
Қизғин мунозаралар ва савол-жавобларга бой ҳолда ўтган ушбу тадбир иштирокчиларга оилада соғлом маънавий муҳит, оила аъзоларида ўзаро ҳурмат-эҳтиром руҳини яратиш, юксак ахлоқий ва маънавий қадриятларимизни сақлаб қолиш, ёшларимиз онгига соғлом турмуш тарзини сингдириш асосий вазифамиз бўлиб қолиши лозим эканлиги тушунтирилди.
2.06.2021