Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кинология: меморандум фаол ҳамкорликка хизмат қилмоқда
1399
Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази томонидан ҳқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан фаол серқирра ҳамкорлик йўлга қўйлиган.
Кинология: меморандум фаол ҳамкорликка хизмат қилмоқда

Жумладан, Марказ ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси махсус тайёргарлик ўқув маркази ўртасида 2019 йилда ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланган бўлиб, мазкур ҳужжат доирасида томонлар бир-бирларининг ўқув марказларида турли амалий машғулотларни ўтказишади.

Масалан, жорий йилнинг  14 сентябрь  куни Миллий кинология маркази инструкторлари ҳамда “Малака ошириш” курсида таҳсил олаётган кичик инспектор-кинологлар Ички ишлар вазирлиги Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармасининг махсус тайёргарлик ўқув марказида бўлишди ва ўзларига бириктирилган хизмат итлари билан бир кунлик ўқув амалиётини ўташди.

Бу шунчаки ўқув амалиёти эмас, аксинча, бу каби машғулотларда инструктор ва кинологлар ўзаро фикр ва тажриба алмашишади. Қолаверса, бошқа муҳитда машғуотлар ўташ хизмат итларининг турли шароит ва муҳитларга мослашувчанлигини янада оширади.

Машғулотлар қизғин савол-жавоблар ва мунозараларга бой бўлди.

18.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг