Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тошкент шаҳар божхона бошқармасида “Ready4Trade Central Asia” лойиҳаси доирасида семинар тренинглар бўлиб ўтди
2976
Халқаро савдо маркази, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда Марказий Осиё мамлакатларида минтақалараро ва халқаро савдони ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси доирасида иш олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳар божхона бошқармасида “Ready4Trade Central Asia” лойиҳаси доирасида семинар тренинглар бўлиб ўтди

Мазкур лойиҳанинг мақсади Марказий Осиёда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, бизнес имкониятларини кенгайтириш ва трансчегаравий электрон тижорат орқали ички ва халқаро миқёсда савдони ривожлантиришдир.

Айни шу мақсадда, Тошкент шаҳар божхона бошқармасида “Гендер тенглик муаммоларини инобатга олган ҳолда савдони соддалаштириш: чегара назорати ходимлари учун тренинг” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Семинарда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов, Ўзбекистон Тадбиркор Аёллар Уюшмаси координатори Г.Давлатова, Давлат божхона қўмитаси Хотин қизлар қўмитаси раиси У.Пирмуҳаммедова, Божхона институти ўқитувчиси Н.Аҳмедова ҳамда бошқармада хизмат қилаётган эркак ва аёл ходимлар иштирок этишди.

Семинар давомида маърузачилар томонидан аёл ходимларга мазкур лойиҳанинг мазмун-моҳияти, гендер тенглиги нима эканлиги ва жамият учун қанчалик муҳимлиги, гендер омилларининг савдо билан боғлиқлиги, трансчегаравий савдода аёллар дуч келадиган муаммолар, аёлларнинг савдодаги иштирокини қўллаб-қувватлаш учун савдони соддалаштириш  жараёнлари бўйича батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, тренинглар давомида савдода аёлларнинг иштироки муҳим макроиқтисодий фойда келтириши, вақт манбаи тадбиркор аёллар учун ҳал қилувчи аҳамиятга эгаэканлиги, гендер тенглигини тарғиб қилиш қашшоқликни камайтиришдан саломатликни мустахкамлаш, таълимни яхшилаш, эркаклар ва аёллар, қизлар ва ўғил болаларнинг ҳимояси ва фаровонлигини таъминлашга қадар жамиятнинг барча соҳалари учун жуда муҳимлиги, савдо билан шуғулланадиган аёлларга тадбиркорликни юритишда ёрдам берадиган тегишли чоралар кўрилса, савдо гендер тенглигини таъминлашда кучли катализатор бўлиши мумкинлиги таъкидланди.

18.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг