Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар пойтахт аэропортида салкам 800 гр. тилла тақинчоқларни яширинча олиб киришнинг ғайриоддий усулини фош қилишди
1243
Республикамиз божхоначилари тилла ва заргарлик буюмларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб ўтилишига доир қатор қонунбузарлик ҳолатларини фош қилишди.
Божхоначилар пойтахт аэропортида салкам 800 гр. тилла тақинчоқларни яширинча олиб киришнинг ғайриоддий усулини фош қилишди

Давлат божхона қўмитасининг «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари пойтахтимиз аэропортида тилла тақинчоқларни яширинча олиб киришнинг ғайриоддий усулни фош қилишди.

“Инстанбул-Тошкент” рейси бўйича парвозини якунлаган йўловчилардан бири божхонадан “яшил” йўлак орқали ҳаракатланар экан, унинг безовталаниши божхона ходимларининг диққатини тортди.

Шундан сўнг, унга тегишли багаж белгиланган тартибда назорат-рентген ускунаси орқали кўздан кечирилганда, багаждаги шарбат тайёрлаш қурилмасининг тасвири экранда шубҳали акс этди. 

Қарангки, қурилманинг темир асосли таг қисми махсус ускуна ёрдамида кесиб очиб кўрилганида, унинг ичига жами 799 гр. оғирликдаги қимматбаҳо тилла тақинчоқлар яширилганлиги фош бўлди.

Шу тариқа қонунбузар шахснинг божхона ходимларининг кўзини шамғалат қилиб, қиймати 320 млн. сўмлик заргарлик буюмларини олиб кириш режаси наф бермади.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан аниқланган 156 та қонунбузарлик ҳолатларида қиймати 5,7 млрд. сўмлик салкам 30 кг. оғирликдаги тилла ва заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.


16.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг