Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
«Мерседес Бенц»ни бўлаклаб олиб ўтиш режаси чиппакка чиқди
1424
Турли найрангларни қўллаган ҳолда божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона идоралари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
«Мерседес Бенц»ни бўлаклаб олиб ўтиш режаси чиппакка чиқди

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида шу каби қинғирлик фош этилди.

Хусусан, автомобиль эҳтиёт қисмлари импорти билан шуғулланувчи шахс томонидан хориждан олиб келинган 14 турдаги автомобиль эҳтиёт қисмлари товарларини “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириш учун “Қиргули” ташқи иқтисодий фаолият божхона постига тақдим этилган юк кузатув ҳужжатлари ва божхона юк декларацияси асосида божхона кўригидан ўтказилганида, умумий қиймати 237 миллион сўмлик 1 дона “Мерседес Бенц W211” русумли автотранспорт воситаси ҳужжатларда “автомобиль кузови” деб нотўғри кўрсатилганлиги, шунингдек, 15 турдаги жами 99 дона автомобиль эҳтиёт қисмлари ҳужжатларда умуман кўрсатилмаганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

14.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг