Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Нексия-3”даги гиёҳвандлик воситалари фош этилди
1081
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
“Нексия-3”даги гиёҳвандлик воситалари фош этилди

Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари вилоят Давлат хавфсизлик хизмати ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Навоий шаҳрида навбатдаги тезкор тадбирни ўтказишди.

Тадбир давомида, фуқаро Б.С. бошқарувидаги “Нексия” русумли автотраспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина олд ўриндиғи устида, рўмолчага ўралган, 15 дона гугурт қутиларига солинган, ўрамлари билан оғирлиги 107,24 грамм бўлган ўткир ҳидли, яшил рангли “Марихуана” гиёҳванд моддаси борлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро Б.С. ўз хоҳиши билан яшаш хонадонидан қизил рангли картон идишига солинган, ўрамлари билан оғирлиги 113,83 грамм бўлган ўткир ҳидли, яшил рангли “Марихуана” гиёҳванд моддасини тадбир иштирокчиларига тақдим қилди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

14.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг