Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қурол ва ўқ дориларни яширинча олиб ўтиш ҳолати фош этилди
1452
Божхоначилар томонидан қонунчилик талабларига зид равишда ўқотар пневматик тўппонча ва ўқ дориларни мамлакатимиз ҳудудига олиб киришга уринган шахс тўхтатиб қолинди.
Қурол ва ўқ дориларни яширинча олиб ўтиш ҳолати фош этилди

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ота” чегара божхона пости ходимлари томонидан фуқаро Х.А бошқарувидаги “Mercedes-Benz” русумли юк автотранспорт воситасига ортилган юклар постдаги рентген қурилмаси орқали божхона назоратидан ўтказилганида, ҳужжатларда кўрсатилмаган ва рухсат берувчи тусдаги махсус ҳужжатларга эга бўлмаган “A-101  45mm BB CAL” номли пневматик тўппонча ҳамда 188 дона ўқ  дориларни божхона назоратидан яширин тарзда республикамиз ҳудудига олиб киришга уринганлиги фош бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

14.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг