Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция - нурли келажакка тўсиқдир
1592
Коррупциянинг салбий иллатлари аввало унинг демократия ва қонун устуворлигига путур етказишида намоён бўлади. Коррупция оқибатида инсон хуқуқ ва эркинликлари қўпол равишда бузилади, қонунларга ҳурмат руҳи пасаяди, иқтисодий ривожланиш издан чиқади, энг дахшатлиси давлат ва жамият учун ўта хавфли бўлган уюшган жиноятчилик кенг ёйилишига шароит яратилади.

Ҳар бир давлат коррупцияга қарши курашиш фаолиятининг мақсади ва объекти сифатида алоҳида олинган коррупционерга эмас, балки ушбу хатти-ҳаракатларни амалга оширишга шароит яратиб берувчи ҳолатларни бартараф қилиш ва профилактик олдини олиш чораларида намоён бўлади.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Наманган вилоят божхона бошқармаси томонидан ҳам жамиятда коррупциянинг олдини олиш борасида тадбиркорлар, аҳоли, кенг жамоатчилик вакиллари ва шахсий таркиб билан турли учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этилиб, тадбир доирасида иштирокчиларга мазкур иллатнинг салбий оқибатлари тушунтирилиб, мавзуга оид норматив ҳуқуқий ҳужжатлар акс эттирилган буклет ва флаерлар тарқатишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қолаверса, ўқув масканлари, маҳалла, корхона ва ташкилотларда кенг жамоатчилик ўртасида ўтказилаётган аноним сўровномалар ҳам коррупциянинг олдини олишда муҳим омил бўлиши шубҳасиз.

Бундан ташқари, бошқарма томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган бўлиб, мавзуга оид видеолавҳалар ва материаллар мунтазам ёритиб борилмоқда.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу салбий иллатнинг олдини олиш ва унга қарши курашда Наманган вилояти божхона бошқармасининг (69) 234-33-01 рақамли ишонч телефонлари ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Яъни, соҳага оид бирор бир таклиф ва мулоҳазалар юзага келганда фуқаролар мазкур рақамларга боғланишлари мумкин.

Хулоса ўрнида айтганда, коррупцияга қарши курашиш, бу борада жамоатчилик назоратини мустаҳкамлаш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий билими ва маданиятини юксалтириш бугун энг асосий вазифалардан бири этиб белгиланган.  Сабаби, халқимиз адолат қарор топган жамиятда яшасагина давлат органларига нисбатан ишончи ортади, қолаверса, мамлакатимизнинг иқтисодий ўсиши янада ижобий томонга юксалаверади. Бу йўлда эса нафақат тегишли давлат органлари, балки ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши зарур.

 

13.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг