Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар билан сайёр учрашувлар давом этмоқда
3215
Навоий вилояти божхона бошқармаси томонидан тадбиркорлар билан учрашиб, мавжуд муаммоларни ўрганиш, уларга божхона соҳасидаги сўнгги меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида жойларга чиқиб, учрашувлар ташкил этиб келинмоқда.
Тадбиркорлар билан сайёр учрашувлар давом этмоқда

Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган ишчи гуруҳ Навбаҳор туманида жойлашган, 2020-2021 йилларда ташкил этилган  “МАДИНАБОНУ ОРЗУСИ”, “SARVARBEK SANJAR XONDAMIR”, МЧЖлар фаолияти яқиндан ўрганилди.  

Чорвачилик фирмаси билан танишиш жараёнида корхона раҳбари О.Баротов 2020-2021 йилларда қиймати 400 минг АҚШ долларига тенг бўлган зотли қорамол ва қуйларни импорт қилиб, аҳолини сут ва гушт маҳсулотлари билан ҳамда кам фоизли нархларда зотли қорамоллар билан таъминлашни вазифа қилиб қўйганлигини таъкидлади. Янги иш ўринлари очилаётганлиги, ишчилар учун барча шароитлар тўлиқ  таьминланганлигини айтиб ўтди.

Шунингдек, божхона ходимлари томонидан божхона соҳасида сўнгги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан ҳам тадбиркорларга оид ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Ушбу сайёр тадбирлар бевосита тадбиркорлик фирмасининг ҳам давлатга, ҳам божхона органларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

13.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг