Қонунчилик талабларидан келиб чиқиб, мурожаатларда тез-тез кўтарилган масалалар бўйича ҳар ой якунида таҳлил қилиниб, бошқарма раҳбариятига маълумот киритиб борилмоқда ва кўриб чиқиш якунлари бўйича аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда.
Хусусан, 2021 йил январь-август ойлари давомида Сурхондарё вилояти божхона бошқармасига жисмоний ва юридик шахслардан жами 70 та мурожаатлар, шу жумладан 40 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан (PM.gov.uz), 10 таси Бош вазирнинг виртуал қабулхонасидан (business.gov.uz), 3 таси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан, 12 та ёзма, 3 та ДБҚ “ишонч телефони” орқали ва 2 та оғзаки мурожаатлар келиб тушган.
Мурожаатларнинг турлари (ариза, шикоят, таклиф) бўйича таҳлил қилинганда 8 та шикоят ва 62 та аризалардан иборат.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ва унинг соҳавий бўлимларига келиб тушаётган мурожаатларни қонуний ҳал этилганлик ҳолатлари доимий мониторинг қилиб борилмоқда.
Ушбу мурожаатлар бўйича мурожаат қилувчилар билан шахсан учрашиб, шунингдек, пандемия шароитида карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда тегишли тушунтиришлар берилиб, белгиланган тартибда жавоб хатлари юборилди.
Ўзбекистон Республикаси «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни талабларини сўзсиз бажариш бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш борасида амалга оширилаётган ишлар доимий равишда таҳлил қилиниб, қонун талабларига мувофиқ кўриб чиқилиши кунлик назоратга олинган.
Таҳлиллардан кўриниб турибдики, келиб тушаётган мурожаатларнинг асосий қисми, 24 таси ёки 34,2 фоизи тадбиркорлик субъектлари томонидан божхона тўловларидан имтиёз қўллаш сўраб йўлланган мурожаатлардир.
Шундан келиб чиқиб, божхона соҳасида тартибга солувчи қонун ҳужжатларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар, янги қабул қилинаётган Қарор ва фармон талабларини фуқаролар ва тадбиркорга тушунтириш-тарғибот ишларини кучайтирилиб, божхона соҳасига доир мурожаатлар юзасидан исталган вақтда Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда вилоят божхона бошқармасининг (76) 225 24-51 рақамли ишонч телефоларига мурожаат қилиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз.
11.09.2021