Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қинғир ишнинг қийиғи чиқди
1177
Юртимизга турли найрангларни қўллаган ҳолда товар моддий бойликларини яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Қинғир ишнинг қийиғи чиқди

Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Б.Р. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автомашинаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати салкам 102 млн. сўмлик, 127 дона “Раковина” товарлари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда мазкур постга кириб келган юк автомашинаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Ўтказилган текширув давомида, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ва кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 64 млн. сўмлик автотранспорт воситалари эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан  божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

 

 

 

 

10.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг