Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияни олдини олишда оиладаги тарбия ва ижобий муҳитнинг муносиб ўрни бор
1556
Маълумки, бугунги кунда коррупция халқаро муаммога айланиб улгурган ва бу масалага жуда жиддий эътибор қаратиляпти. Айниқса, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш муҳим вазифалардан бири этиб белгилаб қўйилди.
Коррупцияни олдини олишда оиладаги тарбия ва ижобий муҳитнинг муносиб ўрни бор

Ушбу иллатга қарши курашиш барча соҳалар қатори божхонада ҳам жуда муҳим вазифа этиб белгиланган. Аниқроғи, ҳалоллик, меҳнатсеварлик, ўз касбига садоқат ҳар бир божхона ходимининг кундалик фаолиятига айланиши лозим.

Жиззах вилояти божхона бошқармасида тизимда хизмат қилиб келаётган ходимларнинг ота-оналари ва уларнинг яқинлари билан профилактик учрашув ташкил этилди. Унда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Ш.Салихов ва тегишли бўлим вакиллари сўзга чиқиб, коррупция ҳамда унинг салбий жиҳатлари, божхона органларида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик, унга қарши муносиб курашиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, олдинда турган долзарб вазифалар ҳақида тадбир иштирокчиларига маълумотлар берилди.

Шунингдек, божхона ходимларининг шахсий хавфсизлигини таъминлаш, улар томонидан коррупция ва бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олишга нафақат тегишли соҳа вакиллари балки, уларнинг ота-оналари, оила аъзолари ва яқин қариндошлари ҳам бевосита масъул эканликлари алоҳида таъкидланди.

Тадбир давомида коррупция ҳолати ва унинг салбий оқибатлари акс эттирилган видеоролик йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

10.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг