Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона назоратидан яширилган товарлар фош бўлди
1025
“Яширин иқтисодиёт”нинг асосий омилларидан бири товарларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилиши, айирбошланиши ва божхона ҳудудида ҳаракатланишидир. Шу муносабат билан божхона органлари томонидан республикамизда “яширин иқтисодиёт”нинг улушини қисқартириш ва товарларнинг ноқонуний ҳаракатини олдини олиш борасида ҳам бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
 Божхона назоратидан яширилган товарлар фош бўлди

Хусусан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда “Бухоро” ТИФ божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда хориждан юртимиздаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган юклар божхона назоратидан ўтказилди. 

Натижада, юклар орасида божхона юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган умумий қиймати 102 миллион сўмлик 1440 дона турли хилдаги қурилиш ва хўжаликда ишлатиладиган товар-моддий бойликлари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда, “Олот” чега божхона постига қўшни давлатдан кириб келган юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Текширув давомида юк-кузатув ҳужжатлари кўрсатилганидан ортиқча бўлган, жами 110 дона умумий қиймати 90 миллион сўмлик сантехника товарлари борлиги аниқланди

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

10.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг