Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Таҳлил, сарҳисоб ва натижа
1746
Жорий йилнинг январ-август ойлари давомида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан хориждан импорт қилинган товарларга қонунчиликда белгиланган ставкалар асосида жами 3 349,13 млрд. сўм божхона тўловлари ҳисобланган бўлса, шундан, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 148,90 млрд. сўм ёки ҳисобланган божхона тўловларининг 48,9 фоизи миқдорида имтиёзлар қўлланилди.
Таҳлил, сарҳисоб ва натижа

Шунингдек, вилоят ҳудудида фаолият кўрсатувчи тадбиркорларга ўтган давр мобайнида жами 53 та ҳолатда 238,7 млрд. сўм миқдоридаги божхона тўловларини кечиктириб тўлашга рухсат берилди.

Самарқанд вилоятининг ташқи савдо айланмаси ўтган давр давомида       1 051,11 млн. АҚШ долларини ташкил этди.

Қувонарлиси шундаки, коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга таъсирига қарамай, вилоятнинг экспорт кўрсаткичлари тобора ошиб бораётганлигини кузатишимиз мумкин.

Хусусан, 2020 йилнинг шу даврида  170,76 млн. доллар қийматидаги товарлар хориж бозорига йўл олган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 86,57 млн. долларга ёки 50,7 фоизга кўпайиб, 257,33 млн. АҚШ долларини ташкил этди.

Экспорт қилинган товарлар асосан:

- тўқимачилик маҳсулотлари – 66,7 млн. доллар ёки 25,9 фоиз;

- мева-сабзавот маҳсулотлари – 59,7 млн. доллар ёки 23,2 фоиз;

- калава ип – 26,5 млн. доллар ёки 10,3 фоиз;

- транспорт ва унинг эҳтиёт қисмлари – 22,1 млн. доллар ёки 8,6 фоиз;

- озиқ-овқат маҳсулотлари – 18,2 млн. доллар ёки 7,1 фоиз;

- металлар ва улардан тайёрланган буюмлар – 16,7 млн. доллар ёки 6,5 фоиз;

- ҳайвонлар учун озуқалар (майдаланмаган дондан ташқари) – 13,5 млн. доллар ёки 5,2 фоиз;

- бошқа товарлар – 33,9 млн. доллар ёки 13,2 фоизни ташкил этади.

Ушбу даврда жами 33 705 та электрон шаклда божхона юк декларацияси (БЮД) расмийлаштирилган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 102 тага ёки 32,2 фоизга кўп БЮД расмийлаштирилган.

Вилоятда рўйхатдан ўтган 255 та тадбиркорлик субъектлари томонидан умумий қиймати 37,9 млн. АҚШ долларлик асбоб-ускуналар олиб кирилиб, “эркин муомалага чиқариш” (импорт) божхона режимига расмийлаштирилган ва божхона тўловларидан 66,5 млрд. сўм имтиёзлар қўлланилган.

Натижада бугунги кунда 167 та тадбиркорлик субъектлари томонидан умумий қиймати 20,3 млн. долларлик асбоб-ускуналар тўлиқ ишга туширилиб, 507 та иш ўринлари яратилган.

Хавфни бошқариш тизими орқали жами 33 810 та божхона юк декларациялари тегишли “яшил”, “сариқ”, “қизил” йўлакларга тақсимланиб, қисқа вақт мобайнида расмийлаштирилишига эришилган.

Шунингдек, вилоят божхона бошқармаси томонидан жами 486 та қонунбузарлик ҳолатлари аниқланиб, улар бўйича 11 млрд. 349,5 млн. сўмлик товарлар ушлаб қолинган, уларга 25 млрд. 387 млн. сўм божхона тўловлари ҳисобланган.

Контрабандага қарши курашиш борасида 80 та ҳолатда 2238,72 гр. героин, 6881,22 гр. опий, 8057,95 гр. гашиш, 1401,52 гр. марихуана, 92 туп каннабис ўсимлиги, 7 дона кучли таъсир қилувчи таблеткалар аниқланган.

Шунингдек, 6576 кг. рангли металл ва қора металл маҳсулотлари, 6 млн. 490 минг сўмлик пахта ёғи ишлаб чиқариш учун мўлжалланган мойжувоз,
4 та ов қуроли ясаш учун мосламалар ҳамда 75 дона гильза, 124 млн. 976 минг сўмлик биологик актив қўшимчалар, 3,050 млн. сўмлик 500 литр дизель ёқилғиси, 2142 қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланувининг олди олинган.

Мурожаатлар йўналишига эътибор қаратадиган бўлсак, ўтган давр давомида вилоят божхона бошқармасига жисмоний шахслардан 31 та ҳамда юридик шахслардан 24 та ёзма мурожаатлар келиб тушган бўлиб, тегишли тартибда кўриб чиқилган.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, агар сизда соҳага оид мурожаатлар мавжуд бўлса, Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ҳамда вилоят божхона бошқармасининг  (66) 233-63-00 рақамли “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилишингиз мумкин.

 

9.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг