Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
300 миллион сўмлик товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1209
Божхона тўловларини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
300 миллион сўмлик товарларнинг ноқонуний айланмасига  чек қўйилди

Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро М.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу хонадон ҳовлисида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган жами 100 миллион сўмлик маиший техника воситалари ноқонуний тарзда сақланаётганлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда, Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро Х.Б.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Текширув давомида, ушбу хонадоннинг ертўласида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган жами 200 миллион сўмлик кийим кечаклар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

7.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг