Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1148
Cифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
 Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига  чек қўйилди

Хусусан, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими тезкор ходимлари Тошкент халқаро аэропорти чегара божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда йирик миқдордаги дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди.

Хорижий авиарейс билан юртимизга учиб келган фуқаро С.Ш.нинг юклари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахс юклари орасида божхона назоратига тақдим этилмаган, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра умумий қиймати 118 млн. сўмлик 1679 дона дори воситалари борлиги аниқланди.

Ушбу авиарейс билан учиб келган яна бир фуқаро Х.М.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар этиборини тортди ва ушбу шахснинг юклари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахс умумий қиймати 420 млн. сўмлик 3004 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари ва тиббий буюмларни яширинча олиб ўтаётгани фош этилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

7.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг